Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тармоқ ва ҳудудлар йил бошидан буён 8,7 миллиард долларлик маҳсулотини четга сотди.

Тармоқ ва ҳудудлар йил бошидан буён 8,7 миллиард долларлик маҳсулотини четга сотди.

Вазирлик, идоралар ва ҳокимликларнинг Кооперация порталидаги иштироки етарли эмаслиги қайд этилди. 63 мингта маҳаллий корхонадан атиги 5 фоизи маҳсулотини порталга чиқармоқда.

Мутасаддиларга йил якунига қадар барча ҳудудий саноат корхоналарини порталга тўлиқ улаш топширилди. Маҳаллий маҳсулотлар учун 520 та миллий стандартни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Экспорт масалалари таҳлил қилинар экан, тармоқ ва ҳудудлар йил бошидан 8,7 миллиард долларлик маҳсулотини четга сотгани таъкидланди. Лекин 9 та туманда экспорт ўтган йилги кўрсаткичнинг ярмига ҳам етмаган.

Яна бир масала — хорижий давлатлар ички бозорини ҳимоя қилиш учун кўплаб тариф ва нотариф тўсиқларни белгиламоқда. Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идораларга ушбу тўсиқларни юмшатиш юзасидан музокара ўтказиб, келишувга эришиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг