Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бу йил фақат 2016 йилги натижаларга қайтишимиз мумкин» - Абдуҳакимов коронавируснинг туризмга таъсирини очиқлади

«Бу йил фақат 2016 йилги натижаларга қайтишимиз мумкин» - Абдуҳакимов коронавируснинг туризмга таъсирини очиқлади

Фото: «Xabar.uz»

Марғилондаги Ҳунармандлар маркази тақдимотида бир қатор расмийлар ОАВ вакиллари билан суҳбат ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу суҳбатда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон туризм соҳасига таъсири хусусида ҳам сўз юритди.

«Ўтган йили юртимизга 6 млн 700 минг турист келган эди. Шу йилнинг 1 январидан 15 мартигача 1 млн 200 мингдан кўпроқ турист келган эди. Рақамлар яхши кетаётган эди. Январда туристлар салмоғи ўтган йилгига қараганда, 30-40 фоизга ошганди. 2019 йил май ойида 496 минг киши келган.

Афсуски, бу йил май ойида бор-йўғи 400 киши келган. Солиштириб кўринг. Жорий рақам туризм деярли тўхтаганини кўрсатади. 260 минг киши ишсиз қолди. Президент топшириғи билан уларга ёрдам бериш кўзда тутилди. Шунингдек, ёрдам бўйича янги қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.

Бу йил тахминан шу кетишда 2016 йилги натижага қайтишимиз мумкин. Ўша йили 1 млн 300 минг турист келган», - дея таъкидлади Туризм қўмитаси раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг