Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдуҳошим Исмоиловнинг юбилейи учун 239 миллион сўм ажратилди

Абдуҳошим Исмоиловнинг юбилейи учун 239 миллион сўм ажратилди

Наманган вилояти ҳокими 2023 йил 15 февраль кунги қарори билан Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловнинг 70 йиллик юбилейини ўтказиш учун вилоят бюджети захира маблағлари ҳисобидан 150 млн сўм ажратди.

Бу ҳақдаги қарор матни e-qaror.gov.uz порталида эълон қилинган.

Бундан ташқари 17 январь куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойиши асосида созанданинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган концерт дастури харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан 89 млн сўм ажратилган.

Айни пайтда ушбу қарорлар ижтимоий тармоқда кенг муҳокама қилинмоқда. 

Ҳокимликлар мазкур воқеа юзасидан изоҳ берганича йўқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг