Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтадиган саналар маълум қилинди

Абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтадиган саналар маълум қилинди

Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили учун давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди. 

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади:

  • 1-смена соат 08:00 да;
  • 2-смена 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида 1,5 соат олдин белгиланган ҳудудга паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан етиб келишлари талаб этилади.

Онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга рухсатнома my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда. Агентлик ўқишга топширганлардан ўзларига тегишли рухсатномани юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишларини сўради.

Рухсатномада белгиланмаган бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг