Аброржон Пўлатов Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари бўлди
Аброржон Масутович Пўлатов Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинлов ПА раҳбари фармойиши билан амалга оширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Аброржон Пўлатов сиёсатшунослик фанлари доктори (PhD) даражасига эга. У илгари Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида ижодий ишлар бўйича бош директор ўринбосари лавозимида ишлаган ва 2022 йил май ойида Ўзбекистон Миллий оммавий ахборот воситалари ассоциацияси бош директори ва бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter