Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абу-Дабида дунёдаги биринчи сунъий интеллектли шаҳар қурилади

Абу-Дабида дунёдаги биринчи сунъий интеллектли шаҳар қурилади

Фото: TechJuice

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби амирлиги ҳукумати дунёдаги илк тўлиқ сунъий интеллектга асосланган шаҳар қурилишини эълон қилди.

Шаҳар нулдан бошлаб барпо этилади. Лойиҳа қиймати — 2,5 млрд доллар.

Aion Sentia дея номланувчи ушбу шаҳар Абу-Даби амирлигини рақамли трансформация қилишда муҳим ўрин тутади. Шаҳарни 2027 йилда тўлиқ қуриб битказиш режалаштирилган.

Сунъий интеллектли шаҳар иқтисодий тараққиёт, давлат хизматларининг ишлаши ва ҳатто кундалик ҳаёт ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юбориши айтилмоқда.

Янги шаҳар муқобил транспорт, тежамкор электр энергияли инфратузилма ва СИ асосидаги бошқарув тизимига эга бўлади.

Лойиҳа киберхавфсизлик, робототехника, маълумотларни бошқариш ва СИ одоб-ахлоқи каби соҳаларда 5 минг кишини иш билан таъминлаши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг