«Acer» бренди остида янги маҳсулотлар тақдим этилди (фото)
2019 йилнинг 11 апрелида Нью-Йоркда «Acer» глобал матбуот анжумани бўлиб ўтди. Компания бош ижрочи директори (CЕО) Жейсон Чен жаҳон жамоатчилигига 2019 йилнинг янги маҳсулотларини тақдим этди. Контент яратувчилари учун маҳсулотларнинг юқори қувватли линейкаси – «Acer ConceptD» янги брендининг тақдимоти дастурнинг асосини ташкил этди.
Нью-Йоркда тақдимоти ўтказилган ConceptD юқори сифатли маҳсулотларининг премиал линейкаси график дизайнерлар, режиссёрлар, муҳандислар, меъморлар, ишлаб чиқувчилар ва контентнинг бошқа яратувчилари учун мўлжалланган. Янги серия шахсий компьютерлар, ноутбуклар, мониторлар ва Windows Mixed Reality гарнитурларини ўз ичига олади. Acer ConceptD ноутбуклари ва ШКлари шовқинсиз ишлаши ва максимал маҳсулдорлик ва жараёнларнинг тезлигида рангни узатишнинг юқори аниқлиги билан тавсифланади.
«Биз экстремал босимга эга юкламаларни кўтаришга қодир юқори маҳсулдорлик процессорлар ва графикаси бўлган компьютерларни ишлаб чиқдик ва ижодий салоҳиятни рўёбга чиқаришга ижодкорларни илҳомлантириш учун уларни тинч, минималликни ифода этувчи дизайнга жойлаштирдик», – деди «Acer» Inc ижрочи директори Жерри Као.
Шунингдек компания қуйидагиларни тақдим этди:
- 43-дюймли ўйин монитори ва янгиланган гаджетга эга Predator Orion 5000 профессионал геймерлар учун янги компьютерлар;
- самарали совитиш ва шовқиннинг паст даражасини таъминловчи Hyper Drift бетакрор ҳаракатланувчи клавиатурага эга Predator Helios 700 геймерлар учун ноутбук;
- Nitro сериясидаги янги ўйин ноутбуклари;
- «булутли» сақлагичлар билан самарали ва хавфсиз ишлаш учун икки Acer Chromebook премиум-моделлари;
- тез-тез сафарларда бўладиганлар учун автоном ишлашнинг узоқ даври, енгил ва ультранозик дизайнга эга Travel Mate P6 ноутбуки;
- кенг доирадаги вазифаларни ҳал қилиш учун Acer Aspire универсал ноутбукларининг янгиланган серияси;
- 360 градусга буриладиган шарнир, 12 соат автоном ишлаш ва стилус ёрдамида маълумотларни киритиш имкониятига эга янгиланган Spin 3 ноутбук-трансформёри.
«Нью-Йоркда тақдимоти ўтказилган айрим янги маҳсулотлар Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келади. Сотувлар 2019 йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган. «Acer» компанияси ўзбек фойдаланувчиларига қандай моделларни таклиф этиши маҳаллий бозордаги талабга боғлиқ бўлади», – хабар берди «Acer» Inc вакили.
«Acer» янги моделларининг бутланиши, нархлари ва етказилиши мамлакатлардаги талабларга асосланиб ўзгариб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter