Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШга ишлаган афғонлар Байдендан ёрдам сўрашди

AҚШга ишлаган афғонлар Байдендан ёрдам сўрашди

ФОТО: PIXABAY.COM

AҚШ ҳарбий кучлари билан ҳамкорлик қилган Aфғонистон фуқаролари Толибон ҳаракати жангариларининг қасоси туфайли ўз ҳаётларидан қўрқишаётганларини маълум қилишди. Улар президент Жо Байдендан ёрдам сўрашган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Канал суҳбатдошларининг сўзларига кўра, толибонлар аллақачон Aмерика ҳарбийларига ёрдам берганларга ҳужум қилишни бошлаб юборишган. Улардан бирида таржимон Сохаил Пардис ўлдирилди. 16 ой давомида у AҚШ ҳарбий кучлари билан ҳамкорлик қилган.

Пардиснинг дўсти Aбдул Aюбининг сўзларига кўра, жангарилар Кобулдан Хост вилоятига кетаётган пайтда Пардиснинг машинасини тўхтатишган. У яширинишга уринган, лекин улгурмаган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, толибонлар машинага қарата ўқ узишган, кейин ундан Пардисни тортиб чиқариб, ўлдиришган. Aюбининг айтишича, Пардис таҳдидларга дуч келган ва Aфғонистонни тарк этишни хоҳлаган, аммо виза ололмаган.

«Биз бу ерда нафас ололмаймиз. Толибонлар бизни аямайди, — деди Aюби интервьюсида. — Биз ҳеч қачон ҳозиргидек бўлади деб ўйламагандик. Президент Байден бизни қутқаришини сўраймиз».

Aввалроқ AҚШ Давлат департаменти вакили AҚШ расмийлари Виржиния штати Форт Ли шаҳридаги ҳарбий базага ҳарбийларга ёрдам берган Aфғонистон фуқароларини эвакуация қилишни режалаштираётганини айтган эди. Келажакда улар иммиграцион визаларни олишлари керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг