Афғонистонда давлат хизматчиларининг смартфондан фойдаланиши тақиқланди

Афғонистон олий раҳбари давлат хизматчиларига иш жойида смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости Tolo news янгиликлар порталига асосланиб хабар берди.
Ушбу қарор давлат муассасаларида юқори тезликдаги ва симсиз интернетни ўчириш тўғрисидаги аввалги буйруқдан сўнг дарҳол қабул қилинди.
Манбаларга кўра, смартфонларни тақиқлашдан мақсад ходимларнинг интернетдан «нотўғри фойдаланиши» ва «ғайриахлоқий контент»ни кўришининг олдини олишдир.
Аввалроқ Швециянинг барча мактабларида 2026 йилнинг кузидан мобил телефондан фойдаланиш тақиқланиши ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter