Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Харита: Афғонистонда сиёсий вазият қандай тус олмоқда?

Харита: Афғонистонда сиёсий вазият қандай тус олмоқда?

Кундан кунга «Толибон» ҳужумлари ва ғалабалари кўпайиб бораётган Афғонистонда вазият қандай?  Мамлакат сиёсий ҳаётини акс эттирувчи харита намойиш этилди. 

Кўриш мумкинки, мамлакат ҳудудининг катта қисми жангарилар назоратида. Пойтахт ва айрим вилоят марказларигина ҳукумат тасарруфида қолган. 

Таъкидлаш жоизки, ҳаракат уч кун ичида олтита йирик шаҳарни эгаллаб олди (жумладан ўзбекларнинг таянч шаҳарларидан бири бўлган Шибурғонни). 

Аввалроқ, «Толибон» Афғонистон чегараларининг тўқсон фоизини эгаллаганини даъво қилиб чиққанди. 

Сўнгги хабарларга қараганда, толиблар мамлакат шимолидаги йирик шаҳарлардан бири бўлган Мозори-Шарифга ҳужум қилмоқдалар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг