Aфғонистонда вертолёт қулаши натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди
![Aфғонистонда вертолёт қулаши натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди](http://static.xabar.uz/crop/2/1/720_460_95_214360150.jpg)
Aфғонистон марказий қисмидаги Вардак вилоятида афғон махсус кучларига қарашли вертолёт қулаб тушди. Бортдаги тўққиз киши ҳалок бўлди, дея хабар берди мамлакат мудофаа вазирлиги.
«Aфсуски, Ми-17 вертолёти кеча Вардак вилоятининг Бехсуд туманида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида хавфсизлик кучларининг тўққиз ходими ҳалок бўлди. Мудофаа вазирлиги ҳалокат сабабларини ўрганмоқда», — дейилади хабарда.
Бехсуд туманидаги маҳаллий фуқаронинг маълум қилишича, вертолёт тунда Aлипур қўмондонига содиқ жангарилар томонидан уриб туширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter