Афғонистонда яна портлаш содир бўлди

Афғонистон жанубидаги Гилменд вилояти Над Али туманида бомба ортилган машинанинг портлатиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Улардан икки нафари ҳарбий экани айтилмоқда. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Гилменд ҳокимлиги мутасаддиси Умар Зувоқнинг айтишича, бу машъум воқеа ҳарбийларга қарши уюштирилган.
Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 8 киши тан жароҳати олган.
Бу воқеа юзасидан жавобгарликни «Толибон» жангарилари ўз зиммасига олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter