Афғонистонга қўшни давлатлар шошилинч йиғилиш ўтказди

Афғонистон билан чегарадош бўлган 6 та давлатнинг вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Муҳокама Покистон ташаббуси билан ташкил этилди.
Онлайн учрашувда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Тожикистон, Туркманистон ва Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари қатнашишди.
Йиғилишда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш орқали давлатлараро савдо ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter