Афсуски, 4 сентябрь куни юртимизда беморлар сони камаймади

Шу йилнинг 4 сентябрь куни мамлакатимизда 278 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Афсуски, бугун мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар сони соғайганлар сонидан кўп бўлди. Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятларида жами 256 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 075 нафар бемордан 40 432 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 304 нафар бемордан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter