Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АИ-80 русумли автобензин акциз солиғидан озод қилинди — Президент қарори

АИ-80 русумли автобензин акциз солиғидан озод қилинди — Президент қарори

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича” ҚАРОРИ қабул қилинди

Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

➖ 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш.

➖Натижада АИ-80 русумли автобензин маҳсулотининг чакана нархи амалдаги нархларга нисбатан ўртача 8,7 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда.

Шунингдек, акциз солиғининг вақтинча қўлланилмаслиги натижасида аҳоли ва тадбиркорлар ихтиёрида 213,7 млрд сўм маблағ қолади.

➖ 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелга қадар “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан, истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилмоқда.

➖ Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритиб борилади.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартиришга олиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг