Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент фармони билан академикларга ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ойлик гонорар белгиланди

Президент фармони билан академикларга ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ойлик гонорар белгиланди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабр куни «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари фаолиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни ҳам имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини янада қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини рағбатлантириш, республиканинг академик илм-фани нуфузини ошириш мақсадида 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки баробари миқдорида, собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзолари учун эса — энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробари миқдорида ойлик гонорар тўланади; академикларга ва мухбир аъзоларга тўланадиган ойлик гонорарлар жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.

Ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4907-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5146-сон Фармонининг 1-бандида иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташланди.

Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С.Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Р.Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С.Йўлдошев зиммасига юкланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг