Akfa энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган

Ўзбекистон иқлими турар-жой ва тижорат биноларига алоҳида талаб қўяди. Ҳарорат +45°С гача кўтариладиган иссиқ ва қуруқ ёз ҳамда ҳаво кескин ўзгарадиган совуқ қиш — бу шунчаки об-ҳаво шароити эмас, балки бинолардаги энергия сарфи, микроиқлим ва умумий ҳолатга бевосита таъсир қилувчи муҳим омилдир.
AKFA'нинг PVX ромлари айнан шу иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва энергия сарфланадиган муҳитнинг функционал қисмига айланади.
Кўп камерали профиль, ишончли зичлаш тизимлари ва паст эмиссияли қопламали шишапакетлар ёз кунлари салқин ҳавони ва қишда иссиқ ҳавони самарали сақлаб беради. Ромлар герметикликни ишончли таъминлайди, демак иссиқлик йўқотилиши камаяди, кўчадан иссиқ ҳаво кириши чекланади ва хона ичида барқарор ҳарорат сақланади. Буларнинг барчаси иқлим тизимларига оғирликни сезиларли даражада камайтиради – кондиционер ва иситкичлар камроқ ва тежамли режимда ишлайди.
AKFA ромларининг юқори энергия самарадорлиги туфайли қўшимча иситиш ёки совитишга эҳтиёж анча камаяди – бу эса ойлик коммунал тўловлар миқдорига бевосита таъсир қилади. Энг муҳими, бундай ромлар нафақат маблағ тежашга, балки хонада доимий қулайликни ҳис қилишга ёрдам беради – елвизаклар, ёзда қайноқ ҳаво ёки қишдаги кескин ҳарорат ўзгаришлари сизни бошқа безовта қилмайди.
AKFA'нинг энергия тежамчи PVX ромлари – уй жиҳозлашда барқарор, технологик ва оқилона ёндашув сари қадам. Бу шунчаки замонавий шиша ромлар эмас – балки Ўзбекистон иқлимига мослашган, хона ичидаги ҳароратни барқарор ушлаб турадиган, муҳандислик тизимларига тушадиган оғирликни камайтирадиган ва ҳаёт сифатини оширадиган тўлиқ ечимдир. AKFA'нинг PVX ромлари эстетика, функционаллик ва самарадорликни ўзида мужассам этган. Уйингизда ҳар бир кун қулайлик, барқарор ҳимоя ва эртанги кунга ишончдан бошланади.
Телефон: (+998) 71−203−00−00
Сайт: akfagroup.com
Инстаграм: @akfa_home
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter