Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди

Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.
Шу муносабат билан ташкил қилинган йиғилишда енгил атлетика спорт турларида эришилган ютуқлар билан кифояланмасдан, республикамизда уни янада оммалаштириш ҳамда бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Навбатдан ташқари сайлов конференциясида федерация раисининг ўринбосарлари ва Бош котиби ҳам сайланди. Ташкилотнинг янги таҳрирдаги Устави қабул қилинди.
Маълумот учун, Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У турли йилларда Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурори биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган. 2018 йил август ойида бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаган. 2021 йилдан Божхона қўмитасига раислик қилиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter