Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Акс ҳолда қаттиқ карантин яна қайтади»: Махсус комиссия мурожаати

«Акс ҳолда қаттиқ карантин яна қайтади»: Махсус комиссия мурожаати

Фото:«Xabar.uz»

Республика махсус комиссияси мамлакатда карантин юмшаши муносабати билан аҳолига яна мурожаат қилди.

«2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз» - дейилади мурожаат аввалида.

Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратган.

15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўраган. Шу жумладан:

- жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
- ижтимоий масофани сақлаш;
- қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

«Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин»-, дея аҳолини огоҳлантирган республика комиссияси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг