АКТ вазири Жаҳон банки вакиллари билан музокара ўтказди

Бугун, 4 апрел куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик» кенг кўламли лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳа рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат, рақамли инфратузилма ва IT-таълимни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.
BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш каби муҳим йўналишга алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини ошириш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш вазирлик фаолиятидаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик» лойиҳаси доирасида масофавий хизматлар кўрсатиш марказларини (BPO-марказлари) ташкил этиш ва жиҳозлаш кўзда тутилган.
Томонлар ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиши доирасида муҳимлигини қайд этиб, уни самарали амалга ошириш ва АКТ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter