Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Актёрни пичоқлаган вазирлик ходимига суд ҳукми ўқилди

Актёрни пичоқлаган вазирлик ходимига суд ҳукми ўқилди

Тошкент шаҳар Олмазор туман судида жорий йил 25 август куни Маданият вазирлиги ходимларининг ўзаро жанжаллашгани юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Zamon» инфармацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 апрель куни Олмазор тумани Тахтапулдарвоза кўчасида жойлашган чойхоналарнинг бирида ифторлик қилиш учун келган 38 ёшли Маданият вазирлигининг спорт тарғибот касаба уюшмаси раиси лавозимида ишлаган шахс ва ҳамкасби актёр Фарҳод Бадалов иштирокида жанжал юзага келган ва ҳолат пичоқбозлик билан якунланган.

Келиб чиққан жанжал оқибатида судланувчи ҳамкасбини қасддан ўлдириш мақсадида ошхонадан пичоқ олиб чиққан ва бошқарма бошлиғининг чап кўкрак қафасига тан жароҳати етказган. Суд терговида таъкидланишича, у атрофдагиларнинг ажратиб қолганлиги туфайли ишини якунига етказа олмаган.

Жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан Тошкент шаҳар 7-клиник шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамлар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди мазкур ишни кўриб чиқиб, судланувчини Жиноят кодекси 25-97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1- қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топди.

Музокаралар давомида жабрланувчи ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтиб ўтганига қарамай, судланувчига нисбатан давлат қораловчиси 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилишини сўраган.

Суд судланувчига Жиноят кодексининг юқорида келтириб ўтилган моддаси билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг