Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хен Алексей Федорович Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Алексей Хен 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги ТДЮУ) тамомлаган.

Ҳозирга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Рақамли ривожланиш департаменти» масъулияти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг