Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ален Делоннинг ўлими ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Ален Делоннинг ўлими ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Фото: RadioVan.fm

Бугун, 19 май куни бир қатор хорижий ОАВда Ален Делон, олдин режалаштирганидек, эвтаназия ёрдамида ҳаёт билан видолашгани ҳақида хабарлар тарқалди. 86 ёшли актёрнинг матбуот котиби совуқ хабарларни инкор этиб, у соғ-саломат ва тирик эканини айтди.

Аввалроқ Ален Делон қариб-қартайиб, ожиз қарияга айланиб қолишни истамаслигини, эвтаназия воситасида ҳаёт билан видолашиш нияти борлигини маълум қилганди.

2019 йили Ален Делон инсултни бошдан ўтказган. 2021 йили рафиқаси Натали Делон ошқозон ости бези саратонидан вафот этган.

Ален Делон эвтаназияга расман рухсат берилган Швейцарияга бир неча йил аввал  кўчиб ўтган. Кейинчалик қариндошлари носозликка бормаслиги учун, васиятномани ҳам расмийлаштириб қўйган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг