Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Али Хоманаийнинг ўғли Эроннинг янги олий раҳнамоси этиб танланди

Али Хоманаийнинг ўғли Эроннинг янги олий раҳнамоси этиб танланди

© Google

Эрон уламоларидан иборат экспертлар кенгаши АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли Можтабо Хоманаийни мамлакат олий раҳнамоси лавозимига муносиб кўрди. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берди.

56 ёшли Саййид Можтабо Хоминаий шиалар уламоси, у Эроннинг собиқ олий раҳбари Али Хоманаийнинг иккинчи ўғлидир.

Можтабо Хоминаий Эрон сиёсий-диний элитасидаги энг таъсирли шахслардан бири ҳисобланади. У узоқ йиллар давомида олий раҳбар аппаратида фаолият юритган ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан яқин алоқаларга эга бўлган. Эрон Экспертлар кенгаши баёнотида айтилишича, олий раҳбар ҳалок бўлганидан кейин ҳокимият вакуумининг олдини олиш мақсадида фавқулодда йиғилиш чақирилган. Овоз бериш якунларига кўра, мамлакатнинг янги — учинчи олий раҳбари этиб оятуллоҳ Можтабо Хоминаий тайинланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг