Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амалга ошмаган «қасос режаси»: «Реал» ғалабалари ҳақида ўнта факт

Амалга ошмаган «қасос режаси»: «Реал» ғалабалари ҳақида ўнта факт

Фото: Чемпионат.

Тунда Парижда кечган ЕЧЛ финалида «қасос режаси» амалга ошмади. Муҳаммад Салоҳни яна «Реал Мадрид» ЕЧЛ кубогисиз қолдирди. Париждаги Чемпионлар лигаси финалида «оқ бланкос» «Ливерпул»ни мағлуб этди.

Ягона голга Винисиус муаллифлик қилди. Шу тариқа Мадрид жамоаси ўз тарихида 14 та ЕЧЛ кубогини қўлга киритиб, ўз рекордини ўзи янгилаб қўйди.

Қуйида чемпионлик ҳақида ўнта фактни келтириб ўтамиз.

«Реал» ўз тарихида ўн тўртинчи марта ЕЧЛ соҳибига айланди ва энг яқин таъқибчиси «Милан»дан 2та ютуққа ошиб кетди.

Мадрид жамоаси дастлабки 7 та ЕЧЛ кубогини қўлга киритиш учун, ярим аср вақт сарфлаган эди. Кейинги 7 та кубокни қўлга киритиш учун 22 йил кифоя қилди.

«Реал» сўнгги 8 йил ичида 5 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.

Карло Анчелотти 4 марта ЕЧЛ ютган биринчи мураббийга айланди («Милан» — 2003 ва 2007, «Реал» — 2014 ва 2022).

Карим Бензема, Иско, Дани Карвахаль, Марсело, Лука Модрич ва Гарет Бейл 5 марта ЕЧЛ ютган футболчиларга айланиб, Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлашди.

«Реал Мадрид» чемпионлик йўлида АПЛнинг ТОП 3 жамоасини мағлуб этишга эришди.

Карим Бензема 15 та гол, иккита голли узатма ошириб, ЕЧЛда тенгсиз бўлди.

Марсело «Реал»даги 15 йиллик фаолиятида 25 та совринни қўлга киритди ва Мадриддаги фаолияти якунланганини эълон қилди.

Куртуа Чемпионлар лигаси финалида 9 марта сейв амалга оширган биринчи дарвозабонга айланди. У ЕЧЛ жорий мавсумида 59 та сейв амалга оширди — бу рекорд натижа.

1981 йилдаги Париж финалидан бери «Реал» финалларда мағлуб бўлмаяпти.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг