Автомобил «Ливерпул» мухлисларини босиб кетди

Ливерпулда автомобил оломон устига ҳайдалди — ҳодиса 26 май куни шаҳарнинг Уотер-стрит кўчасида содир бўлди, бу пайтда мухлислар «Ливерпул» футбол клубининг Англия чемпионатидаги ғолиблигини нишонлаётганди, деб хабар берди Reuters.
ЙТҲ оқибатида 27 киши шифохонага тушган, икки нафарининг аҳволи оғир.
Полициячилар машина ҳайдовчиси — 53 ёшли британияликни қўлга олган. Теракт эҳтимоли рад этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter