Америка учун 51 минг доллар: Тошкентда икки шахс қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар Б.Я. ва Ш.Я. фуқаро О.О.га танишлари ёрдамида хорижга чиқиш виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши ҳамда уни Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига 51 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter