Андижонда ИИБ ходимини ўлдирган шахс қидириляпти

Жорий йилнинг 1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Юксалиш» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган оилавий можарода профилактика инспектори пичоқланди.
Гап шундаки, оилавий жанжал ҳақида 102 қисқа рақамига келиб тушган хабар асосида мазкур манзилга ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант А.Абдувалиев ҳамда маҳалла раиси А.Маматалиев етиб боришган.
Аниқланишича, 65 ёшли фуқаро Холбозоров Юнусали Тумарович маст ҳолда ўз оила аъзоларига хўжалик пичоғи билан таҳдид солаётган бўлган. Ҳужумчини зарарсизлантириш жараёнида Ю.Холбозоров қўлидаги пичоқ билан катта лейтенант А.Абдувалиевнинг кўкрак қисмига зарба бериб, оғир тан жароҳати етказган.
Олган жароҳати натижасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан А.Абдувалиев шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда гумондор Ю.Холбозоров воқеа жойидан яширинган, уни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
ИИВ ушбу шахс ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан зудлик билан яқин орадаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишларини сўрамоқда.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter