Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда ўқитувчилар ҳашарга чиқарилди: вазирлик баёноти

Андижонда ўқитувчилар ҳашарга чиқарилди: вазирлик баёноти

Фото: Xabar.uz

Андижонда ўқитувчилар мактаб ҳашарига жалб этилгани хабар берилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, вазият назоратга олинган ва ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг мактаб таъмири ишларига жалб қилинганлигига доир хабарлар тарқалди. 

Айни вақтда мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган ҳамда атрофлича ўрганиб чиқилмоқда. 

Айтиш лозимки, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунида педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланиши аниқ кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, уларни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. 

Шу нуқтаи назардан юқоридаги ҳолатга сабабчи бўлган масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилиши таъминланади. 

"Ижтимоий тармоқ фаолларидан битта мактабдаги ҳолатни умумий вазият сифатида баҳоламасликни сўраймиз", дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг