Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Видео. Андижонда шифокорга тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Видео. Андижонда шифокорга тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижонда шифокорларга пичоқ билан тажовуз қилинганлиги акс эттирган видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат прокуратура органи томонидан ўрганиб чиқилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uzга маълум қилишича, фуқаро М. Ҳусан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали травматология қабулхонасига келиб, юз қисмидан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган опаси М. Фотимага тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги важи билан хизмат вазифасини бажараётган шифокорлар У.Турғунбаев ва Э. Ҳайдаровни уятли сўзлар билан ҳақорат қилади.

Бундан ташқари у  ҳамшира М. Содиқовадан опасига тан жароҳатлари етказилганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмасликни талаб қилиб,  шаън ва қадр-қимматни камситувчи уятли сўзлар билан ҳақорат қилишда давом этади. Унинг бундай хатти-ҳаракати шифокорларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишига олиб келган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 10.03.2020 йилда фуқаро М. Хусанга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми ( хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумондор Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартиби тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг