Андижонда «Делфин кўли» дам олиш маскани очилди (фото)

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида барпо этилган «Делфин кўли» дам олиш масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов, Хонобод шаҳар ҳокими Мусохон Мамадалиев ва бошқа бир қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 19 май куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берган эди. Ўтган давр мобайнида вилоятда аҳоли учун яна бир дам олиш масканининг барпо этилгани аҳолини мамнун этди.

Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмга тенг бўлиб, қисқа давр ичида қаровсиз жой бутунлай янги қиёфа касб этди. Кампирравот МФЙда қад ростлаган маскан сунъий кўл, 7 та 2 қаватли кемпинг, ёзги кафе, чўмилиш ҳавзаларидан иборат.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter