Андижонда хотинининг жонига қасд қилган эркак қўлга олинди

Жорий йилнинг 4 июль куни соат 9:30 ларда Андижон шаҳрида яшовчи 1977 йилда туғилган фуқаро Д.А. турмуш ўртоғи 1982 йилда туғилган М.Д. билан Андижон шаҳри Ўрикзор маҳалласида келиб чиққан жанжал оқибатида аёлни бўйин қисмига хўжалик пичоғи билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Олган тан жароҳати оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи А.Д.ни ушлаш бўйича тезкор-қидирув чоралари кўрилган.
Олиб борилган тадбирлар жараёнида гумонланувчи А.Д. Андижон вилояти Олтинкўл тумани, Кўмакай маҳалласи ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан аниқланиб, қўлга олинган.
Хозирда гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган бўлиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter