Англия орзуси: беш кишини чув туширган шахс ушланди
Нуробод туманида Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро Э.Х. гўёки Англия давлатидаги фирмада ишловчи танишлари ёрдамида 5 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, уларнинг жами 10 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter