Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал иссиқ сабаб Хўжайли ва Тахиатошдаги болалар боғчалари фаолияти тўхтатилади

Аномал иссиқ сабаб Хўжайли ва Тахиатошдаги болалар боғчалари фаолияти тўхтатилади

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли ҳамда Тахиатош туманларида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу борада ушбу туманлар ҳокимлари тегишли қарорларини қабул қилган.

«Жорий йилнинг 16-18 июл кунлари ҳаво ҳароратининг 40 даражадан ошиши сабабли туман ҳудудидаги барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари иш фоалияти вақтинча тўхтатилади», – дейилади Хўжайли тумани ҳокими қарорида.

Шунингдек, Тахиатош тумани ҳокими ёзнинг 16-18 июл кунлари ҳудуддаги болалар боғчалари бинолари ичидаги ҳарорат 35 даражадан ошиб кетиши ҳамда иссиқ ҳароратнинг болалар саломатлигига салбий таъсмирини олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилган.

Ҳокимлар қарорига туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг тегишли хати асос қилиб олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг