«Антиструмин»ни ишлаб чиқарган корхона лицензияcи вақтинча тўхтатилди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази киритган илтимосномани қаноатлантирган суд «Samo» МЧЖ лицензиясини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқарди.
Юқоридаги корхона Наманганда болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ воқеага дахлдорлиги гумон қилинган «Антиструмин» дори воситасини ишлаб чиқарган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан «Samo» МЧЖда фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилаётганди.
«Ўрганишларда корхона томонидан қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланиб, 2023 йил декабрида «Samo» МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида марказ томонидан судга даъво аризаси киритилган эди.
Наманганда юз берган заҳарланиш ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани сабабли мазкур иқтисодий иш билан боғлиқ суд, жавобгарнинг илтимосномасига кўра 2024 йил 19 январда тўхтатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter