Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Апрел ойида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берилди

Апрел ойида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология маркази кириб келаётган апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистонда апрел ойи одатда об-ҳавонинг беқарорлиги билан ажралиб туради. Одатда момақалдироқ ва шиддатли шамоллар билан ёғадиган ёмғирлар тез-тез кузатилади. Республиканинг шимоли, чекка жануби ва чўл ҳудудларида ёғингарчилик ой учун ўртача 5 кундан 8 кунгача кузатилади, тоғли ҳудудларга яқинлашган сари ёғингарчилик бўладиган кунлар сони 9-13 кунгача кўпаяди.

Одатда апрел ойида ҳарорат фони ҳам беқарор бўлади. Баҳорий жадал исишлар қисқа муддатга аммо сезиларли даражада совуқ бўлиши ҳароратни пасайиши билан алмашиши мумкин. Ўзбекистон аҳолиси, эҳтимол, 2020 йил апрел ойи биринчи ўн кунлигининг охирида қор ёғганини ва ҳатто қишда ҳам камдан-кам ҳолларда бундай қор ёғмаганини эслашади.

Жорий йилнинг апрел ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17-22° дан 23-28° гача, жанубда баъзи жойларда 30-33° гача кўтарилади. Фақат 2 апрел куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқ ёмғири ёғиши мумкин.

Кейинчалик Ўзгидромет прогнозига кўра, апрел ойи ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқдан 10-15° илиқгача, кундуз кунлари 13-18° илиқдан 23-28° илиқгача, республика жанубида 30-33° илиқгача ўзгариб туради.

Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг