Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ чегарасини кесиб ўтишга уринган тўрт ўзбекистонлик қўлга олинди

АҚШ чегарасини кесиб ўтишга уринган тўрт ўзбекистонлик қўлга олинди

АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари (АМО) чоршанба куни Виэкес оролига киришга уринган тўрт нафар ўзбекистонликни қўлга олди.

Хабарда айтилишича, 7 май куни Фахардо денгиз бўлинмаси оролга киришга уринган 7 нафар йўловчини олиб кетаётган қайиқни тўхтатиб текширган. Йўловчилардан уч нафари АҚШ фуқаролари бўлиб, қолган тўрт нафар – уч эркак ва бир аёл Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган. Уларнинг АҚШга кириш ёки бўлиш учун рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу кема АҚШ Виржин оролларидаги Сен-Жон оролидан йўлга чиққан.

Рамей сектори чегара хизмати ходимлари тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини иммиграция ҳужжатларини расмийлаштириш ва олиб чиқиш учун қамоққа олган.

Маълумот учун, аввалроқ АҚШ ҳукумати депорт қилган ўзбекистонликларнинг Ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг