Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Эронга қарши санкцияларни кучайтирди

АҚШ Эронга қарши санкцияларни кучайтирди

АҚШ Молия вазирлиги Эронга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди, ушбу саккиз жисмоний шахс ва 15 компанияни ҳам ўз ичига олади. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

АҚШ Ғазначилигининг чекловлари бешта кема ва битта самолётга ҳам таъсир кўрсатди.

Бунгача АҚШ молия вазири Жанет Эллен, агар керак бўлса, Қўшма Штатлар Россияга ҳарбий маҳсулотлар етказиб беришни осонлаштирган Хитой банкларига қарши санкциялар жорий этишга тайёрлигини билдирган эди.

Бундан ташқари 24 апрель куни АҚШ расмийлари Эрон киберҳужумларига алоқадорликда айбланган икки компания ва тўрт фуқарога нисбатан санкциялар киритди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Эрон ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси Исроил ўртасидаги муносабатдан ўта жиддийлашди. Томонлар ҳатто ўзаро ракета ва дрон ҳужумларини ҳам алшмадилар. Таҳлилчиларга кўра, Эроннинг минтақадаги фаоллашуви АҚШ санкцияларига сабаб бўлгани бўлиши мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг