АҚШ Парагвай элчихонасини Қуддусда қолдиришни талаб қилмоқда
АҚШ президенти ёрдамчиси Майк Пенс Парагвай президенти Бенитесга қўнғироқ қилиб, Парагвай элчихонасини Қуддус шаҳридан Тел-Авивга кўчириш қарорини бекор қилишни сўради. Бу ҳақда «Haber7.com» хабар бермоқда.
Пенс Бенитесга қўнғироқ қилиб, аввалги қарорда қолишни, яъни Парагвай элчихонасини Қуддус шаҳрида қолдиршини талаб қилган.
Парагвай АҚШ ва Гватемаладан сўнг шу йил 21 май куни Тел Авивдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчирган эди.
Кеча Парагвайнинг Қуддус шаҳридаги элчихонаси Тел-Авивга қайтарилгани ҳақда хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter