Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ "Толибон"га муносабатини кескин ўзгартирадими?

АҚШ

АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, айни пайтда Афғонистонда ҳукмронлик қилаётган “Толибон” ҳаракатининг мақоми қайта кўриб чиқилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу америкаликларнинг Афғонистондан озод этилиши билан боғлиқ

 “Ўйлайманки, бу ҳолат энди қайта кўриб чиқилмоқда, чунки сўнгги бир неча ҳафта ичида биз ҳибсга олинган америкаликларнинг бир қисмини озод қилишда маълум муваффақиятларга эришдик”, деди Марко Рубио Вакиллар палатасида бўлиб ўтган тингловда. 

 "Бизда улар бўйича бир қатор қарорлар бор, улар охир-оқибатда Афғонистонга нисбатан келажакдаги сиёсатимиз қандай бўлиши керак, деб ўйлаган яхлит ёндашувга асосланади. Биз улар кимлигини ва ўтмишда нималар қилганини аниқ тушунамиз. Биз улар билан Ал-Қоидага қарши курашда кўпроқ ҳамкорлик қилишларини истаймиз. Шундай экан, менимча, бу президент ҳамкорликни кенгайтириш учун қўллайдиган воситалар мажмуасининг бир қисмидир”, — дея қўшимча қилди у. 

 “Толибон” “хорижий террорчи ташкилотлар” (FTO: ташкилот АҚШ хавфсизлигига таҳдид деган маънони англатади) рўйхатига киритиладими, деган саволга котиб шундай жавоб берди.

Ҳаракат ҳозирда Қўшма Штатларда "Махсус белгиланган глобал террорист" мақомига эга. FTO рўйхатига киритилиши кенгроқ санкцияларни ўз ичига олади. 

Март ойида Вашингтон расмийлари Афғонистон билан музокаралар натижасида АҚШ фуқароси Жорж Глезманн озод этилганини эълон қилган эди. Америкалик 2022 йил декабрида мамлакат разведка хизматлари томонидан ҳибсга олинган. Январ ойида Афғонистон маҳбуслар алмашинуви доирасида яна икки АҚШ фуқаросини озод қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг