АҚШ ва Исроил делегациялари БМТ кенгаши сессиясига келмади

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг олий даражадаги сессияси очилишида илк марта АҚШдан биронта вакил қатнашмади.
Бугун, 24 феврал куни Женева (Швейцария)да БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг олий даражадаги 58-сессияси иш бошлади. Бироқ Кенгашнинг мажлислар залида АҚШ делегацияси учун ажратилган жой бўш қолди. Қолаверса, Исроил делегацияси ҳам келмади.
Эътиборли жиҳати, АҚШ делегациясининг мажлисдаги жойи — Россия ва Фаластин делегациялари ўртасида.
Эслатиб ўтамиз, февралнинг илк ҳафтасида АҚШ ва Исроил бирин-кетин БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқиб кетганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter