Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ хавфсизлик вазири тунаб кетилди

АҚШ хавфсизлик вазири тунаб кетилди

Фото: Peoples.ru

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Вашингтон марказидаги ресторанга оиласи билан кечки овқатланишга келган пайтида тунаб кетилди. Ҳодиса 20 апрел куни содир бўлган, деб хабар берди The New York Times.

Видеокузатув камерасидаги тасвирларга кўра, тиббиёт ниқобидаги номаълум эркак унинг сумкасини олиб ресторандан чиқиб кетган. Ҳолбуки, Ноэм қўриқчилари билан келган эди.

Хабарга кўра, Ноэмнинг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, хизмат рухсатномаси, уйининг калитлари, бўш чеклари, тахминан уч минг доллари ва бошқа нарсалари ўғирланган.

Кристи АҚШ ички хавфсизлиги учун масъул вазирликни бошқаради. Хусусан, чегара назорати ва иммиграция, террорчиликдан ҳимоялаш ва киберхавфсизлик унинг зиммасига киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг