Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ йилнинг энг катта ёнғини билан курашмоқда

АҚШ йилнинг энг катта ёнғини билан курашмоқда

Фото: Reuters

АҚШдаги бу йилги энг йирик ёнғин Орегон штатида юз берди, деб хабар берди NBC News телеканали.

Ёнғин майдони 95 740 акр (38 минг гектар)дан ошган. Агар ёнғин янада кенгайса, 2025 йилда Қўшма Штатлар ҳудудида юз берган мисли кўрилмаган улкан ёнғинга айланади.

Ёнғинни ўчиришга 900 дан ортиқ ўт ўчирувчи сафарбар этилган. Ҳозиргача ёнғиннинг 49 фоизи ўраб олинган.

АҚШ миллий идоралараро ёнғин маркази маълумотларига кўра, йил бошидан буён мамлакатда 40 934 та ўрмон ёнғини содир бўлди — бу сўнгги ўн йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг