Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШда бир кунда 50 минг киши COVID-19га чалинди

AҚШда бир кунда 50 минг киши COVID-19га чалинди

Фото: «РИА Новости»

Ўтган бир кеча-кундузда АҚШда коронавирусни юқтириб олганлар сони 50 584 тага кўпайди, касаллик тасдиқланган яна 590 бемор вафот этди, деб хабар берди Жонс Хопкинс университети федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа очиқ манбаларга таяниб.

АҚШда эпидемия бошлангандан буён COVID-19 билан касалланганлар умумий сони 29,870,135 нафарга етди, 542,993 бемор ҳаётдан кўз юмди.

2020 йил 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг