Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда COVID-19 ҳолати олти миллиондан ошди

АҚШда COVID-19 ҳолати олти миллиондан ошди

Фото: «M.aftershock.news»

АҚШда тасдиқланган коронавирусни юқтириш ҳолатлари сони 6 миллиондан ошди. Бу ҳақда жаҳон бўйича коронавирус тарқалишини ўз манбаларига таянган ҳолда ҳисоб-китоб қилиб бораётган Жонс Хопкинс университети маълум қилди.

Университет маълумотларига кўра, коронавирусга чалинганлар сони АҚШда 6 002 615 кишига етди. Мамлакатда COVID-19 туфайли 183 203 киши вафот этган бўлса, бутун эпидемия давомида 2 153 939 киши вирусдан фориғ бўлган.

Жонс Хопкинс университети хабарига кўра, дунё бўйича 25 миллиондан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олган. 847 минг киши оламдан ўтган. Касалликдан тузалганлар сони 16 миллиондан ошиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг