АҚШда Фаластин тарафдорлари ҳибсга олинди
АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаётгани учун президент Жо Байденга норозилик билдирган 50 га яқин Фаластин тарафдори Ню-Йоркда ҳибсга олинди.
Асосан яҳудий фаоллардан бўлган Фаластин тарафдорлари NBC телеканали биноси фойесида баннерларни кўтариб намойиш уюштиришди. Намойишчилар геноцидда айбланган Исроилни «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш»га, Байден эса Тел-Авивга ёрдам беришни бас қилишга чақирди.
Намойишчиларнинг баннерларидан бирида «Яҳудийлардан Байденгача: Холокостни қуроллантиришни тўхтатинг» деб ёзилган.
Ню-Йорк полиция департаменти телевидение биноси атрофида ва унинг қабулхонасида кенг қамровли хавфсизлик чораларини кўрди. Полиция 50 га яқин намойишчини ҳибсга олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter