Ар-Риёд метроси Гиннесс китобига киритилди
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд метрополитени расман Гиннесснинг рекордлар китобига ўзиюрар поездларнинг энг узун тармоғи сифатида киритилди, деб хабар берди Arabi Today.
Ар-Риёд метрополитени узунлиги — 176 километр. Ушбу рекорд подшоҳликнинг замонавий ва барқарор транспорт тизимларини яратишдаги шижоатини ифодалайди.
Метрополитен Саудия пойтахти транспорт тизимининг муҳим қисми бўлиб, замонавий технологиялар асосида ишлайдиган 85 та бекатдан иборат 6 та яхлит йўналишни ўз ичига олади. Эксплуатация тўлиқ автоматлаштирилган ва машинистсиз амалга оширилади, юқори технологияли марказий диспетчерлик хоналари орқали назорат аниқлиги, ташиш хавфсизлиги ва сифати таъминланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter