Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арктикада топилган гигант вируслар фойдали бўлиб чиқди

Арктикада топилган гигант вируслар фойдали бўлиб чиқди

Арктика музликларида гигант вируслар яшаши маълум бўлди. Олимлар улкан вируслардан хавотирга тушмаслик кераклиги, аксинча, улар инсоният учун фойдали эканини уқтирмоқда.

Даниядаги Орхус университети тадқиқотчилари муаллифлигида «Microbiome» илмий журналида чоп этилган мақолада шу ҳақда сўз боради. 

Олимларнинг тахминига кўра, улкан вируслар музликларни эритувчи қора сув ўтларини зарарлаб, уларнинг кўпайиш жараёнини секинлаштиради. Шу тариқа вируслар музлик эриши жараёнини тўхтатишга кўмаклашади.

Айни пайтда Арктикадаги денгиз музликлари шиддат билан эриб бораётгани халқаро ҳамжамият хавотирига сабаб бўлмоқда. Аҳвол шу тахлит давом этса, 2040 йилга бориб қутб минтақасида муз қоплами қолмаслиги ҳам мумкин.  Бу эса глобал исиш жараёнини кучайтиради, ўсимлик, ҳайвонот олами ҳаётига хавф туғдиради ва фавқулодда табиий офатларга олиб келади.

Одатда вируслар бактерияларга қараганда минг бараваргача кичик ҳажмда бўлади. Гигант вируслар катталиги эса 2,5 микрометргача етади. Геномида 2,5 миллионтагача ҳарф яширинган гигант вируслар оддий вируслардан мураккаблиги билан ҳам фарқланади.

Даниялик олимлар гигант вирусларга оид кўплаб мавҳум саволларга жавоб топиш мақсадида илмий изланишларни давом эттирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг