Астронавтлар Ойга қачон қадам қўйиши айтилди

АҚШ уч ярим йилдан сўнг ўз астронавтларини Ойга қўндиришни режалаштирган. NASA директори в.б. Шон Даффи Fox News телеканалига берган интервюсида буни очиқлади.
2026 йилда ҳам америкалик астронавтлар Ой томон учишади, аммо қўнмасдан қайтишади. Ойга қўниш Доналд Трамп президент лавозимини банд қилиб турган давр, яъни 2029 йилнинг январига қадар амалга оширилади, деди Даффи.
NASA директори Ойда америкаликларнинг доимий базаси ўрнатилишини, у жойда олинган билим ва тажрибалар Марсга учишда ёрдам беришини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter