Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қора туйнуклар орқали замонлар оша саёҳат қилиш мумкин дейишмоқда

Қора туйнуклар орқали замонлар оша саёҳат қилиш мумкин дейишмоқда

Фото: «Naked-science»

«Rambler»нинг ёзишича, космик маконда қора туйнуклар замонлар оша саёҳат қилиш имконини бериши мумкин. Ҳинд физиги Атарва Пальшеткар ана шундай гипотезани илгари сурди.

Буни қарангки, қора туйнукларда вақт чўзилади, ташқарида эса дақиқалар мутлақо бошқача давомийликда кечади.

Гипотеза асосланганда, қора туйнукка яқинлашганимизда вақт меъёрда кечаётгандек туюлади, лекин ташқаридаги кузатувчилар учун орадан минг йиллар ўтиб кетиши ҳеч гап эмас. Мазкур ҳудудга яқинлашиш соат милларининг секинлашиши билан боғлиқ. Унга киришга муваффақ бўлганда ташқарида кўрган ҳамма нарса тезлаша бошлайди. Оила, фарзандлар, неваралар, юзлаб авлодлар саноқли соат ва дақиқаларда улғайиб, вафот этади. Гап миллиард йиллар ҳақида кетмоқда», — деб тушунтиради тадқиқотчи.

Бироқ бундан аввал олимлар улкан гравитацион тортишиш туфайли замонлар оша саёҳат қилиш имкониятини рад этишганди. Сайёрамизга энг яқин қора туйнукка етиб бориш учун тахминан 6 523 ёруғлик йилини босиб ўтишга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг